“Реал” ва “Аталанта” ўртасида Бергамода ўтган биринчи ўйинда испан клуби 1:0 ҳисобида ғолиб чиққан эди. Иккинчи ўйинда улар ўз майдонларида 3:1 ҳисобида ғалаба эришди.  Бензема, Рамос ва Асенсионинг голларига Муриэль бир бор жавоб қайтарди.

“Манчестер Сити” Мёнхенладбахнинг “Боруссия” клубини 2:0 ҳисобида енгди. Голларни Де Брюйне ва Гундўған киритди. Англияликлар биринчи ўйинда ҳам шундай ҳисоб билан муваффақиятга эришганди.