Лондонда турнирнинг амалдаги ғолиби “Челси” Испания қироллик клуби “Реал”га қарши майдонга тушди. Ўйин меҳмонларнинг тўла устунлигида ўтди ва Карим Бенземанинг ҳет-триги эвазига ғалаба қозонди – 1:3. Мезбонларнинг ягона голини Кай Ҳавертц киритди.
“Бугунги оқшом сеҳрли бўлди. Ҳаммаси яхши ўтди ва биз биринчи дақиқаларданоқ ажойиб ўйнадик. Ҳет-трик жуда муҳим, айниқса, учинчи голдан мамнунман...”, деди Бензема Marca нашри мухбири билан суҳбатда.
ЕЧЛ фаворитларидан бири деб ҳисобланган “Бавария” кутилмаганда Испанияда “Вильярреал”га ютқазиб қўйди 1:0. Гол муаллифи Данжума.
Жавоб ўйинлари 12 апрель куни бўлиб ўтади.