7 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:49да Мисрнинг Red Sea Airlines авиакомпаниясига қарашли ҳамда Шарм-аш-Шайх — Тошкент —   Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича парвоз қилаётган Боэинг 737 самолёти илк бор Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бортида 171 йўловчи бўлган самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Шарм-аш-Шайхдан Тошкентга мунтазам равишда чартер рейслари ҳар ҳафта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Red Sea Airlines — Шарм-аш-Шайх халқаро аэропортида жойлашган Мисрнинг чартер авиакомпанияси ҳисобланади.