Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи участкаларда референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш ўтказилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

Унга кўра, муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 19 апрель куни бошланиб 2023 йил 26 апрель куни якунланиши белгиланди ва референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар  бўлиб ўтиши қайд этилди.