Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси, Санъатшуноcлик институти билан ҳамкорликда, атоқли режиссёр, устоз санъаткор Олимжон Салимов ижодига бағишланган “Режиссёр Олимжон Салимов” номли китоб нашрдан чиқди.

Китобга, Ўзбекистон халқ артисти, устоз режиссёр Баҳодир Йўлдошев сўз бошини ёзган, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.

Ўйлаймизки, мазкур китоб қаҳрамонининг ибратли ижод йўли театр санъатига кириб келаётган кўплаб истеъдодли ёшларнинг бўлғуси фаолиятини тўғри йўлга қўйишларида муҳим омил бўлади.