Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Президент мурожаатномасида олий таълим тизими олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлашда илғор тажрибаларни ўрганиш, юртимизнинг етакчи инновация марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан иборат.
Делегацияга олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилик қилмоқда.
Дастлаб меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолияти билан танишдилар. Хусусан, ректорлар университетдаги тайёрлов курслари, ўқув жараёнларининг олиб борилиши, талабалар билимнинг баҳолаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ва уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаларни ўргандилар.
Шунингдек, делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги IT-парк фаолияти билан ҳам танишдилар. Ректорлар бу ерда талаба-ёшларни ғояларини амалга ошириш учун мавжуд лойиҳалар ва шароитлар билан қизиқдилар. Талабалар ўртасида дастурлаш ва замонавий IT мутахассисликларини тарғиб қилиш, уларга ўз ғояларини амалга оширишда ёрдам бериш йўлида ОТМлар ва IT-парк ҳамкорлигини ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилиниди.