Очилиш маросимида Маданият вазири ўринбосари Б.Аҳмедов, Давлат Филармонияси директори А.Тожибоев, Ўзбек миллий мақом санъати маркази директори С.Бегматов, халқ ҳофизи И.Ваҳобов каби устоз ижодкорлар иштирок этишди.
Таъкидлаш керакки, Маданият вазири ўринбосари Б.Аҳмедов тадбир давомидаги нутқида Ўзбек миллий мақом санъати маркази директори ўринбосари лавозимига яқинда тайинланган К.Алимаҳсумов ҳақида яна бир бор алоҳида тўхталди. Унинг бобоси О.Алимаҳсумов ижодини қайта жонлантираётгани, нақадар беназир кадр эканлигини таъкидлаб, унга меҳнат фаолиятида яхши натижаларга эришишига тилакдош эканини билдирди. Шунингдек, Б.Аҳмедов ўз нутқида таниш-билишчилик жамиятни таназзулга олиб борувчи иллат эканлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг ҳақиқий фидойилари шубҳасиз давлат ва жамоат тадбирларида доимий фаол иштирок этувчи катта жамоа вакилларидир.
Тадбирда қурбонлик келтирилиб, ўтган устозлар руҳларига дуои фотиҳалар ўқилди. Келажакда бу даргоҳдан кўплаб буюк ижодкорлар етишиб чиқишига умид қиламиз, дея ўз хулосасини бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.