Республикадаги нодавлат олийгоҳларга талабалар ўқишини кўчириш (бошқа сабабларга кўра ҳам) шунингдек, бир нодавлат олийгоҳи доирасида ўқишни кўчириш ҳамда ўқишни қайта тиклаш бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди.

Республикадаги давлат ва нодавлат олийгоҳларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш  transfer.edu.uz платформаси орқали;

Хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш my.uzbmb.uz платформаси орқали амалга оширилади.

2026/2027 ўқув йили учун аризалар 2026 йил 10 августга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.