Қарорга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Навоий, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг таклифига кўра, Навоий ва Тошкент вилоятларида - қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари, Наманган ва Сирдарё вилоятларида - қўғирчоқ театрлари (кейинги ўринларда - давлат театрлари) фаолиятини ташкил этилади.

Давлат театрлари давлат муассасаси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Навоий, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда театр соҳасидаги малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, илғор хорижий тажриба ва техник ечимлар ҳамда замонавий шаҳарсозлик тамойилларидан келиб чиқиб, давлат театрлари биноларининг концепциясини ишлаб чиқади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

-уларнинг устави ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

-малакали кадрлар билан таъминланишини ҳамда самарали фаолият юритишини;

- давлат театрларининг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан:

-республика ва хорижий театрларнинг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда давлат театрлари ижодкорларига режиссура ва актёрлик маҳорати ҳамда саҳна ҳаракати ва саҳна нутқи бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилишини;

-давлат театрларида тажрибали актёрларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларда артистик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган тўгаракларни ташкил этишни таъминлайди.

Давлат театрларининг ҳар бирига 1 тадан шахсий хизмат енгил автотранспорт воситаларини ва 1 тадан махсус транспорт (автобус)ни сақлаш учун лимит ажратилилади.

Шунингдек, давлат театрлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида “дўстлар клублари”ни ташкил этиш ва ҳомий ташкилотлар билан театрлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади.

Ҳар чорак якуни бўйича “дўстлар клублари”ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Узбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ахборот киритиб борилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Қўғирчоқ ясаш технологияси” ихтисослиги бўйича таълим йўналиши очилади. Қўғирчоқ театри режиссёрлиги, актёрлиги ва драматургия йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил қилинади. 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қўғирчоқ театри рассоми” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш чораларини кўради.