Унга кўра, бандаргоҳ ҳудудида “48 ва 59 ёшли икки эркак Украина тарафдорлари митингини ўтказгандан кейин қўлга олинган”. “Улардан бири Россия бош консуллигига портловчи мосламаларни улоқтирганликда гумон қилинмоқда”, дейилади хабарда.
Телеканал маълумотларига кўра, қўлга олинган икки шахс “илгари ҳуқуқ-тартибот идораларига таниш бўлмаган”.
Аввалроқ Россия бош консуллиги душанба куни эрталаб номаълум шахслар дипломатик ваколатхона ҳудудига учта нарса улоқтиргани, улардан иккитаси портлагани ҳақида ТАССга маълум қилганди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, бош консуллик биносига моддий зарар етказилмаган. Полиция аввалроқ ҳудудни ўраб олган эди, бу ҳудудда иккита назорат остида портлаши амалга ошган шубҳали буюмларни сапёрлар бир неча соат давомида текширишди. Марсель прокуратураси “портловчи ёки ёндирувчи моддалардан етказилган зарар” юзасидан терговни бошлади. Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Россиянинг Марселдаги консуллигига ҳужум бўйича жиноий иш қўзғатишни буюрди, деб хабар беради news.rambler.ru.