Мазкур робот чим қопламалари устидаги чиқиндиларни тозалашга мўлжалланган. Айни пайтда мазкур роботнинг хомаки нусхаси ҳам тайёр эмас. Бироқ стартап муаллифлари уни 2025 йилда ишлаб чиқаришга ваъда беришмоқда.

Робот бир нечта манипуляторларга эга бўлади ва улар ёрдамида чиқиндиларни, хусусан, баргларни йиғиб, ўзининг махсус контейнерига ташлайди. Мазкур ихтиро сунъий интеллектга асосланган бўлиб, махсус камераларга эга.

Робот-“боғбон” бир марта тўлиқ қувватлантирилгач, олти соат ишлай олади. Нархи 4400 долларга баҳоланмоқда, дея хабар беради techcult.ru.