Автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиши натижасида ариққа ағдарилиб кетади. Автобус салонида 29 нафар йўловчи бўлган, улардан 4 нафари болалардир. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Ушбу автобус Қозоғистон Республикасида рўйхатга олинган бўлиб, буюртма асосида «Кострома – Чимкент» йўналиши бўйича йўловчиларни олиб кетаётган бўлган.

Россия ФВВ Оренбург вилоят бошқармаси томонидан автобус йўловчилари дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштирилган.

Барча йўловчилар тез ёрдам ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг, йўловчилар бошқа автобусда ҳаракатланишни давом эттиришган.