Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“2024 йил 12 апрель куни Астрахан вилоятидаги Капустин Яр 4-Давлат марказий полигонидан Стратегик ракета қўшинларининг жанговар экипажи ердаги ҳаракатчан ракета тизимидан иборат қитъалараро баллистик ракетани муваффақиятли учирди. Олинган натижалар Россия Федерациясининг стратегик хавфсизлигини таъминлаш учун Россия ракеталарининг ишончлилигини тасдиқлади. Учирилиш билан боғлиқ вазифалар тўлиқ бажарилди”, дейилади хабарда.

Ракетанинг ушбу синов тарзида учирилиши истиқболли ракета тизимларининг давлат синови, шунингдек, мавжуд ракеталарнинг барқарорлигини тасдиқлаш доирасида амалга оширилди, деб хабар беради report.az.