Россиянинг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш ҳарбий бўлинмалари (РХБЗ) Суриянинг Ҳалаб вилоятида автобусларни мунтазам дезинфекция қилишни бошлади, дея хабар қилмоқда АиФ. Бу ҳақда Россиянинг Ҳалаб вилоятидаги урушаётган томонларнинг ярашиш маркази вакили Сергей Есюнин маълум қилди.
Дезинфекция тадбирлари Мудофаа вазирлигининг тегишли гуруҳи томонидан режалаштирилган. Жўнашга тайёргарлик кўраётган автобусларга хизмат кўрсатадиган транспорт маркази бу ҳақда маҳаллий маъмурият билан келишган.