Кузнецованинг таъкидлашича, мазкур ҳужжат иккала томоннинг ушбу соҳадаги ҳамкорлигининг ривожи учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. «Болаларга тааллуқли ва турли хил бюрократик баҳоналар билан муаммога айлантирилаётган барча масалалар тезкорлик билан ҳал этилиши, уларга профессионаллик ёндашув талаб этилади. Ҳужжат аниқ кўрсатилган болаларнинг аниқ муаммоларини ҳал этиш имконини беради. Биз бунда болалар муаммоларини ҳал этишнинг барча йўлларини белгиладик», — деди Кузнецова.

Ўз ўрнида Алия Юнусова мазкур ҳужжатнинг имзоланиши мигрантлар болалари ҳуқуқи ва манфаати ҳимоясидаги муаммоларни ҳал этиш, шунингдек мазкур соҳада ўзаро ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича аниқ механизмларни белгилаш зарурлигидан келиб чиққанлигига эътибор қаратди, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси.