Ўзбекистон элчихонасидан маълум қилинишича, тадбир ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликлар жамоаси томонидан ташкил этилгани ҳолда ўзбек маданияти, меҳмондўстлиги ва миллий менталитетини тарғиб қилган ажойиб ва ўзига хос тадбир бўлди.

Кўргазма дастури доирасида миллий маданиятимиз, халқимиз тўйлари билан боғлиқ урф-одатлар, анъанавий рақсларимиз намойиш этилди.

Хорижлик меҳмонлар юртимизнинг миллий таомларидан татиб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдилар.