Бу ҳақда Болтиқ божхонасининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, юк Россияга Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан бири орқали олиб келинган. Уни хорижга олиб чиқиш чоғида ландшафт дизайнига мўлжалланган ҳайкал сифатида декларация қилинган. Бироқ батафсил текширув давомида юкнинг келиб чиқиши ва қийматига оид қўшимча ҳужжатлардаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган.

Экспертиза натижасида унинг ноёб “Алетай” темир метеорити парчаси эканлиги маълум бўлди. Мутахассисларнинг баҳолашича, унинг умумий қиймати тахминан 323 миллион рублга тенг. Контрабанда юки сохта баҳона билан Буюк Британияга юборилмоқчи бўлган.

“Алетай” метеорити 1898 йили Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном районида топилган. У қадимги протопланета ядросининг бир қисми ҳисобланади. Ер юзидаги энг катта маълум темир метеорит бўлиб, у ўзаро боғланган металл чизиқларга эга ноёб тузилиши билан ажралиб туради. У асосан темир ва никелдан иборат. Асосан темир ва никелдан иборат. Унинг йирик парчалари юқори илмий ва коллекция қийматига эга. Шу сабабли метеоритнинг қисмлари кўпинча ноқонуний савдонинг объектига айланади, деб хабар берди oz.inform.kz.