Болалар омбудсмани мазкур видеодаги ҳолатни тегишли процессуал тартибда ўрганиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.

Тегишли идораларнинг тезкор ҳамкорлигида ҳолат ўрганилиб, видеотасвирдаги маълумот асосида аёлнинг шахси идентификация қилинди.

Аниқланишича, бу шахс Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Г. бўлиб, ҳозирги пайтда у (2016 йилдан бери) Россия Федератсиясининг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келади. Шунингдек, видеотасвирдаги гўдак А.Г. ва Б.И.нинг 2019 йилда туғилган фарзанди Р.Х. эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тегишли сўровига асосан Бош консулхона ҳамда Новосибирск области ИИВ ходимлари билан ўзаро тезкор маълумотлар алмашиниши натижасида, 19 январь куни Б.И ва А.Г. лар Бердянск шаҳрида қўлга олиниб, процессуал тартибда ҳибсга олиндилар.

Россия Федератсияси Тергов Қўмитасининг Новосибирск шаҳри (Октябрский райони) тергов бошқармаси томонидан А.Г. ва Б.И. га нисбатан РФ ЖК 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши юритуви доирасида Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган Р.Х. манфаатларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Россия Федератсияси тергов қўмитаси билан ҳуқуқий ҳамкорлик чораларини давом эттирмоқда. Бу борада қўшимча равишда маълумот берилади.

Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради.