Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига асосан Aндижон вилояти делегацияси томонидан Россия Федерациясининг Ставропол ўлкасида истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ўтказиш бошлаб юборилди.
Мазкур тадбирда сўз олганлар томонидан юртимиздаги ўзгаришлар ва ислоҳотларга гувоҳ бўлаётганликлари, шунингдек, хориждаги фуқароларимиз доимо эътиборда эканликлари таъкидланди. Тадбир катта консерт дастурига уланди. Элимиз ардоғидаги севимли ҳонандалар ўз чиқишлари орқали ватандошларимизга байрам кайфиятини улашдилар. Байрам тадбирлари Россия Федерациясининг бошқа вилоятларида ҳам давом эттирилади.