Россия Федерациясида қонуний меҳнат миграциясида бўлган фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилди ва вақтинча уй-жой, озиқ-овқат билан таъминланди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Новосибирск – Тошкент йўналишидаги авиарейс учун чипта харид қилиб берилди.
Ватандан узоқда қийналиб қолган Х.А. бугун, 20 август куни Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.