5/6-сонли  “Тошкент – Самара – Тошкент” поезди ҳафтанинг  пайшанба  куни  соат 19:05 да “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14да Россия  Федерациясининг “Самара” темир йўл вокзалига етиб боради. Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11да жўнаб кетиб, “Тошкент-Марказий” вокзалига сешанба куни соат 16:56да етиб келади. 

Маълумот учун: Тошкентдан Самарагача темир йўл орқали бўлган масофа 2271 км.ни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади. 5/6-сонли “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида  йўловчи поезди  11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 платскарт ва вагон-ресторан. 

Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқал билиб олиш мумкин (Эслатиб ўтамиз, электрон чипта сотиб олиш арзонроқ бўлади, негаки касса бадали тўланмайди).