Дастлаб ташриф доирасида «Миграция маркази» давлат бюджет ташкилоти бош директори Сергей Балдин, мазкур ташкилотнинг ташкилий ва шартномавий қўллаб-қувватлаш, мулк муносабатлари ва рақамли интеграция, шунингдек, тартибга солувчи ва рухсат берувчи ҳужжатлар ва меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари Олег Нуждин ва Ирина Ермилова, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти билан танишди.
Шу куни Россия томони вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти билан учрашиб, Агентлик биносида «Миграция маркази» давлат бюджет ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш ва қуйидаги фаолият билан шуғулланиши бўйича музокаралар ўтказилди.
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни ушбу давлатга кириб боришида тақиқ бор-йўқлигини текширади;
- Патент олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда тўлиқ кўмаклашади;
- Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни ўрнатишда оператор вазифасини бажаради.
«Миграция маркази» раҳбарияти ташрифи жорий йилнинг 23 ноябрь кунигача давом этади. Музокаралар натижаси бўйича хабар берилади, деб хабар берди ташқи меҳнат миграцияси матбуот хизмати.