Жароҳат олганлар орасида томошабинлар ва ёш спортчилар бор.

Гап шундаки, вилоятдаги спорт мактаблари ўртасида футбол бўйича анъанавий мусобақа ўтказилаётганди. Ростов-на-Дону ва Батайск жамоалари майдонда учинчи ўрин учун кураш олиб боришди. Кутилмаганда шамол кўтарилди. Кучли шамол бир вақтнинг ўзида учта кўчма стендни ағдариб юборди. Ўша пайтда 30 га яқин томошабин бор эди. Бир аёл воқеа жойида ҳалок бўлди. Трибунада вояга етмаганлар ҳам бўлган.

Аввалроқ Ростов вилоятида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган эди – синоптиклар кучли шамол бўлишини башорат қилишган. Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаси бўйича терговчилар томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ва улар шундай об-ҳавода спортчиларни майдонга олиб чиқиш қанчалик асосли бўлганига ойдинлик киритишади. Шифохоналарда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Вилоят губернатори Василий Голубев жароҳатланганлар орасида 15 нафар бола борлигини айтди. Икки киши енгил жароҳат олди, уларга уйга кетишга рухсат берилди. Қолганлари касалхонага ётқизилган, деб хабар бермоқда mir24.tv.