Бу ҳақда Россиянинг қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатган.
Ростов вилояти губернатори Василий Голубев Telegram-саҳифасида қисқача хабар эълон қилди: “Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Морозовский туманида 40 дан ортиқ нишонни йўқ қилди. Ҳужум оқибатида электр подстанцияси шикастланган. Иш давом этмоқда. Электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда”.
Украиналик блогерларнинг ёзишича, сўнгги пайтларда фронт чизиғи бўйлаб фаол ҳаракат қилаётган Су-34 қирувчи самолётлари ушбу аэродромда жойлашган, деб хабар беради report.az.