А.Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Герцен номидаги Россия Давлат педагогика Университети ҳамкорлигида “Класс” лойиҳаси доирасида ўтказилган рус тилини билиш даражасини белгиловчи синовдан муваффақиятли ўтган талабгорлар ТРКИ С1 сертификатини қўлга киритди.
Уни бир ҳафта ичида тегишли халқ таълими бўлимларидан шахс тасдиқловчи ҳужжат билан олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ТРКИ С1 сертификатига эга бўлган таълим тили рус тили бўлмаган мактаблар ва синфларда дарс берадиган рус тили ўқитувчилари сертификат берилган санадан бошлаб 2 йил давомида ойлик иш ҳақларига 50 фоиз устама олишга ҳақлидирлар.