Ҳодисага йўловчилардан бири, яъни Тожикистон фуқароси шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож эканлиги сабаб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчида кўричак касаллигига шубҳа бўлган. Экипаж энг яқин аэропортда самолётни қўндиришга қарор қилди.
Aэропортдан йўловчи тез тиббий ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун Урганч шаҳридаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Маҳаллий вақт билан 02:31 да “S7” авиакомпанияси самолёти Қаршига парвоз қилди.