Бугун беминнат ёрдам қўлини чўзаётган барчага, биринчи навбатда, тегишли идоралар билан биргаликда озиқ-овқат, бошпана ва психологик ёрдам кўрсатган пойтахтимизнинг жонкуяр аҳолисига миннатдорлик билдираман.
⠀
Қутқарувчилар — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимларига, тез тиббий ёрдам шифокорларига алоҳида раҳмат айтаман. Агар ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганда фожиа оқибатлари бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди.
⠀
Сизлар — мамлакатимизнинг ҳақиқий ватанпарварларисиз.
⠀
Ишонтириб айтмоқчиманки, Президентимиз топшириқлари билан фожиа оқибатларини тезда бартараф этиш учун барча имкониятлар ишга солинган. Давлатимиз раҳбари учун ҳар бир фуқаро муҳим ва қадрли. Фурсатдан фойдаланиб, жабрланганларнинг оила аъзоларига ўзимизнинг чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
⠀
Бундай кунлар бизни ҳам бирлаштиради, ҳам синайди. Барчамиз мавжуд вазиятдан тўғри сабоқ чиқарамиз, деб умид қиламан.
⠀
Юртимиз тинч бўлсин.
Саида Мирзиёева: Синовли кунлар бaрчамизни бирлаштиради
Президент ёрдамчиси беминнат ёрдам қўлини чўзаётганларга миннатдорлик билдирди
Айдос Мирзахметов Қозоғистоннинг янги мудофаа вазири этиб тайинланди
- Тошкентда Вазирлик ва идораларнинг еттита маъмурий биноси Янги Тошкентга кўчирилиши муносабати билан сотилди
- Аичи-Нагоя-2026: Шоҳруҳхон Бахтиёров — Осиё ўйинлари чемпиони!
- Аичи-Нагоя-2026: Ибодатхон Агожонова олтин медални қўлга киритди
- MY.SUD.UZ интерактив хизматлар порталида “Тақиқланган каналлар” хизмати жорий этилди
- Саида Мирзиёева болаларга қарши жиноятлар учун жазони кучайтириш зарурлигини айтди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?