Ўзбекистонга ўтиш учун “Youtong BUS” русумли автобусда кириб келган фуқаро К.А. бошқарувидаги транспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.
Автобус салонининг олд қисмидаги совитгичнинг тагида қиймати қарийб 405 млн сўмлик жами 1 745 бирлик, оғирлиги салкам 1 кг бўлган заргарлик буюмлари аниқланди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи мазкур 8 дона ўрамдаги заргарлик буюмлари оғзаки сўровида тақдим этилмаган ҳамда декларацияланмаган.
Эслатма:
- амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.