Тадбир доирасида тор соҳа мутахассислари томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатилди. 

Бунда замонавий МРТ, сайёр маммография, ЭКГ, УТТ ускуналари учун хосланган махсус мобил тиббиёт хоналари имкониятларидан унумли фойдаланилди. 

— Ушбу амбулатор-диагностика маркази аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, Осиё тараққиёт банки кўмагида қурилган, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Табассум Рўзметова. — Акция давомидаги текширувларда касалликлар аниқланган эҳтиёжманд фуқаролар стационар шароитда даволанади. 

Таъкидлаш лозимки, жорий йил Қорақалпоғистон Республикасида шундай тиббий кўриклар орқали 18-40 ёшдаги 753 минг нафар аҳолини профилактик кўрикдан, 40 ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 548 минг нафар фуқарони юрак-қон томир хасталиги ва қандли диабет бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш режалаштирилган.