Тадбир Ўзбекистон Ёшлар масалалари агентлиги ва “Россия ёшлар ва болалар уюшмалари миллий кенгаши” жамоат бирлашмалари ассоциацияси, Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда Самара вилояти ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири
Форумда ёшлар оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, кўкаламзорлаштириш, ахборотлаштириш ва визуал маданият масалалари ҳамда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар ҳар икки мамлакатда ёшларга оид сиёсатни ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётга интеграция қилиш, илғор тажриба алмашиш ва ёшлар салоҳиятини юксалтириш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Тадбир якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ёшлар ҳамкорлигининг аҳамиятини оширишга хизмат қиладиган резолюция қабул қилинди ва ҳамкорлик йўллари белгиланди.