Тошкент вақти билан 07:41 да самолёт Самарқанд аэропортидан муваффақиятли учди. 

Транспорт вазирлиги маълум қилишича, парвоз давомида Москва вақти билан соат 10:01 да экипаж командири самолётда техник носозлик юз берганлиги ҳақида ҳаво ҳаракатини бошқариш диспетчерига авария сигналини берган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт кабинаси герметизациясида носозлик юзага келди.

Кольцово аэропортининг фавқулодда хизматлари самолётни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилган. Бортида 159 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:28 да Кольцово аэропортига муваффақиятли қўнди. 

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. 

Ҳодиса бўйича Свердловск транспорт прокуратураси парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан текширув ишлари олиб бормоқда.