Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси, Паяриқ ва Нарпай тумани бўлимлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигидан ўтказилган тезкор тадбирларда “М.Б.”, "Y.S" ва "И." МЧЖларга қарашли савдо дўконлари сотувчилари харидорларга қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган вақтларида ушланиб, ушбу савдо дўконларидан умумий баҳоси 334 млн сўмлик турли номдаги жами 10 202 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.