Aвтотуризм XX асрнинг бошларида пайдо бўлган ва кўпчилик ўз автомобилларига эга бўла бошлаганлиги ва йўлларнинг сифати яхшиланганлиги сабабли тобора оммалашиб бормоқда.
Замонавий автомобиллар шунчалик хилма-хилки, автотуризм ишқибозлари енгил автомашинада, автоуйда ёки йўл танламас машинасида саёҳат қилишлари мумкин.
Туристик шаҳарларида автотуристлар учун шароитлар – ҳожатхоналари мавжуд автотураргоҳлар, трейлерлар учун жиҳозланган майдонлар, кемпинглар мавжудлиги жуда муҳимдир.
Эрондан келган саёҳатчилар автокарвони Самарқандга етиб келди ва автотуристлар учун барча зарур шароитлар яратилган «Silk Road Samarkand» туристик марказида жойлашди.