Хусусан, куни кеча Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бош шифокори Мақсуд Саидов бошчилигидаги бир гуруҳ етакчи кардиожарроҳлар Қорақалпоғистон Республикасига бориб, Нукус туманида яшовчи 200 нафардан зиёд фуқароларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Натижада мураккаб кардиожарроҳлик амалиётларига муҳтож беморлар рўйхати шакллантирилди.
Юқори технологик операцияларни бажариш учун Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси танланди. Натижада бу ерда 3 нафар фуқарода очиқ усулда юрак жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.