Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётгани боис шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори тасдиқланган.

Унга кўра, шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилади.

Шу сабабли ўқувчиларга 27 апрелдан бошлаб онлайн таълим бериш тизими йўлга қўйилади.

«Муассасаларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади», — дейилади хабарда.