Қайд этилишича, вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров ва Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда вилоят прокурори кўп йиллар шаҳар прокурори бўлиб фаолият олиб борган Бобурмирзо Облақулов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Самарқанд шаҳар прокурори этиб тайинланган адлия маслаҳатчиси Бахтиёр Исматуллаевич Норматовни жамоага таништирди.
Эслатиб ўтамиз, Б.Норматов тайинловга қадар Нарпай туман прокурори вазифасида фаолият юритган.