Унда қайд этилганидек, «Ўзбекистон 2022 йилда  ШҲТга раислиги давомида «Шанхай руҳи»ни янада мустаҳкамлашга муваффақ бўлди, буни Самарқандда бўлиб ўтган (15-16 сентябрь) саммитда иштирок этган давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари тасдиқлашди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотини янги аъзолар, мулоқот бўйича ҳамкорлар ва кузатувчилар, жумладан, Эрон, Беларусь, Саудия Арабистони, Миср, БАА, Қатар, Баҳрайн, Қувайт, Мальдив ороллари, Мянма ва бошқалар билан кенгайтириш жараёни бошланди...».

«Diplomat Magazine» журнали Самарқанд ташаббуси «Шанхай руҳи» ва «Самарқанд руҳ»нинг ўзига хос умумлашмаси эканлигини таъкидлаган. “Биринчиси, ўзаро ишонч, ўзаро манфаатдорлик, тенглик, маданиятлар хилма-хиллигини ҳурмат қилиш ва биргаликда ривожланиш тамойиллари асосида қурилган бўлса, иккинчиси, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, конструктив мулоқот, ўзаро ҳамжиҳатлик, яхши қўшничилик ва дўстлик ҳамда  эзгулик тимсолидир”, деб ёзади нашр.