«Соатбай ишга ўтганман деб, якшанба куни ҳаммани ишга чақириб, ҳокимиятларда ўзларингизни ишлаганга ўхшаб кўрсатиб, очко олиш учун ишлаганларингиз менга керак эмас. Бозор куни — дам олиш куни. Бозор куни ҳамма уйида дамини олсин, ота-онаси, қариндоши бор, фарзанди бор, аёли бор, бошқаси бор, дамини олсин. Ўшанда иш самарали бўлади», — деди ҳоким в.б.
Шунингдек, у қўл остидагилардан вазифаларни иш вақтида бажаришни кутишини таъкидлади.
«Ўша белгиланган муддатда, олти кунми, беш кунми, ўшанда ҳалол, покиза бўлиб, фидойи бўлиб, тоза ишланглар, етади ўшанинг ўзи, тамом. Бозор куни уйларингизга бориб, бир оналарингиздан хабар олинглар, фарзандларингизга вақт ажратинглар, аёлларингизга вақт ажратинглар, бир опа-сингилларингиз бордир, амма-холаларингиз бордир, қариндошларингиз бордир. Шулардан бир хабар олинглар. Бориб уларни бир-ярим соат эшитинглар. Бориб, эшитиб, улар билан бир гаплашиб, ўтирсангизлар бор-ку, ўшанда ишларингизда ҳам барака бўлади», — таъкидлади Адиз Бобоев.
Вилоят ҳокими, шунингдек, дам олиш кунларида туман ҳокимлари ҳам, вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳам ҳеч кимни ишга чақирмаслиги кераклигини қўшимча қилди.