Ўтказилган тезкор тадбирлари давомида 1981 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган шахс махсус харидорга 1 кг “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 25.000.000 сўмдан сотишини олдиндан келишиб режалаштиргани тўғрисида маълумотлар олинди.
Махсус харидор билан боғланган шахс 5 килограмм юкни тайёрлаб қўйганлигини маълум қилди. Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ходимлари, вилоят ИИБ ТВБСО ҳамда вилоят божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Сохибкор МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, вазни тахминан 5 кг“Марихуана” гиёҳвандлик моддасини 10.000 АҚШ долларига сотаётган шахс далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.