Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган У.В. ва Ф.Ф. уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Исроил давлатига ишга юборишлари эвазига жами 52 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, У.В. ва Ф.Ф. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб, фуқаролардан қўлга киритган пуллари ҳисобидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги “E.L.” нодавлат таълим муассасаси иш юритувчиси У.Ҳ. фуқаролар З.З. ва Б.А.ни ушбу ўқув марказида ўқитиб, кейинчалик Исроил давлатига ишга юбориши эвазига жами 6 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.