Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. 

Итни сувга улоқтирган шахслар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасида  (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун чора кўрилди.