Ўтказилган назорат тадбирлари давомида туманнинг "Мустақиллик" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М. А. ўз хонадонида иссиқхона ташкил этиб, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчи томонидан 339 миллион 206 минг сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.