5 октябрда Республика илмий тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиалига 15 нафар бемор заҳарланиш аломатлари билан шикоят қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўша куни 33 яшар фуқаро ўз уйида товуқ гўштидан кабоб тайёрлаган. Оиланинг гўшт еган 10 аъзоси ўзларини нохуш ҳис қилган ва тез ёрдам чақирганлар.

Ҳозирги вақтда уй эгасининг рафиқаси, болалари, онаси, келини, жиянлари ва уйда ишлаётган 15 нафар усталар шифохонада шифокорлар кўриги остида даволаняпти. Тегишли идоралар вазиятни ўрганяпти, деб хабар беради STV:Новости