Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жумладан:

  • Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади;
  • Самарқанд давлат университетига Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали қўшиб олинади;
  • Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университети Ургут филиали қўшиб олинади ҳамда мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультети фаолияти йўлга қўйилади;
  • Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали қўшиб олинади.

Талабалар ўқишини қаерда давом эттиради?

Президент қарори билан қуйидагилар белгиланди:
  • Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг талабалари ўқишини Самарқанд давлат техника университетида;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ҳамда Самарқанд давлат университети Ургут филиали Бизнесни бошқариш ва табиий фанлар факультетининг талабалари ўқишини Самарқанд давлат университетида;
  • Самарқанд давлат университети Ургут филиалининг Педагогика ва тилларни ўқитиш факультети талабалари ўқишини Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультетида;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг талабалари ўқишини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида давом эттиради ҳамда белгиланган тартибда ўқиш якуни бўйича уларга мазкур олий таълим ташкилотларининг дипломи берилади.

Самарқанд давлат университети Ургут филиали Бизнесни бошқариш ва табиий фанлар факультетининг 2025/2026 ўқув йилида таҳсил олаётган талабаларига ўқишни тугатгунига қадар Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультети биносида таълим олиш имконияти яратилади.