Ички ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Унга кўра, "Cобалт" русумли машина  тўхтатилганда 25 ёшли Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи шахс ИИО хизмати кийимида тушган фотосурат мавжуд бўлган сохта гувоҳномасини ЙПХ инспекторларига тақдим этган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, хизмат гувоҳномаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.