Бу хайрли ишга шу мактабнинг собиқ битирувчилари бош бўлишди. Уларнинг ҳам қарийб 4 млрд сўмлик ҳомийлик ёрдами сифатида жамғарилган маблағлар ҳисобидан 71-мактаб ўқувчилари учун яна 180 ўринли қўшимча бино, спорт ва фаоллар заллари қурилди. 240 ўринли мактаб 750 ўринли бўлди.

Бунда собиқ битирувчиларнинг ташаббуси муҳим аҳамият касб этди.

Бугунги кунда 71-мактабда замонавий, сифатли таълим-тарбия жараёнлари учун барча шароитлар яратилди дея хабар берилди Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий каналида