Уч кун давом этадиган беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 750 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боради. 

Беллашувлар аёллар, эркаклар ва жанговар самбо йўналишида ташкил этилади. Ҳар бир йўналишда 7 тадан вазн тоифасида медаллар ўз эгаларини топади. 

Мусобақа пойтахтимиздаги "Универсал" (Таэквондо WT ассоциациясига қарашли) спорт саройида ўтказилади. Бугун соат 17:00да чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилади. Саралаш баҳслари эса 10:00дан бошланди.

Манба