Ушбу мусобақада Республикамизнинг турли худудларидан 550 нафардан ортиқ иштирокчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Чемпионат давомида иштирокчилар эркаклар, аёллар ва жанговар самбо йўналишларида 7 тадан, умумий ҳисобда 21 та вазн тоифасида медаллар учун беллашади.
Баҳслар пойтахтимиздаги "Жар" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Саралаш баҳслари соат 10:00 да старт олган бўлса, очилиш маросими соат 16:00 да ўтказилиши, 17:00 дан бошлаб финал беллашувлари ташкил этилиши режалаштирилган.