Мақсад СамДВМЧБУнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва илғор тажрибаларни алмашишдан иборат.

Проректорга университет Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси, стандартлаштириш ва сертификатлаш кафедраси мудири, доцент Ш.Ишниязова ҳамроҳлик қилмоқда.

Сафар давомида Краков қишлоқ хўжалик университети инновацион маркази (Польша), билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Унда томонлардан Краков қишлоқ хўжалик университети инновацион маркази бошқарма бошлиғи, профессор Томаш Чех ва университет вакили - проректор, профессор Элмуродовлар иштирок этишди.

Меморандум шартларига кўра, илмий ва амалий ҳамкорлик - мавжуд таълим йўналишларига мувофиқ томонлар қонунчилигида тақиқланмаган ахборот, нашрлар, илмий ютуқлар, таълим дастурлари билан алмашиш; 

 илмий мақолаларни биргаликда нашр этиш ва конференциялар ташкил этиш; 

ўқув машғулотлари, стажировкалар, диплом ва докторлик диссертациялари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида ўқитувчилар алмашинувини ташкил этиш; 

университетдаги ижтимоий-иқтисодий муҳитга амалий ёндашиш мақсадида топ-менежерлар алмашинувини ташкил этиш; 

 талабалар ва докторантларнинг академик алмашинувини ташкил этиш; 

ўқитувчилар, талабалар ва докторантларнинг амалиёт ўташларини ташкил этиш; 

қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, ўқув-методик материалларни, шу жумладан масофавий таълимдан фойдаланган ҳолда метод ва услубларни ишлаб чиқиш; 

ўқитувчилар ва талабалар учун амалиёт ва курслар каби йўналишларда олиб борилади.

Ташриф давом этмоқда.

Ахборот хизмати