Айни пайтда Палатада иш қизғин тус олмоқда. Амалий жараёнлар бошланди.

Ўзининг муаллифлик ҳуқуқларини бошқа бировлар томонидан бузилмасликни, ижодий мулк эгаларининг рухсатисиз ўз ижод намуналаридан фойдаланмасликни, ноқонуний ўзлаштирмасликни тарафдорлари бўлиб келган  ҳуқуқ эгалари билан шартномалар тузиш бошланди.

Палата ва ижодий мулк ҳуқуқига эга ижрочи, санъаткор, ижодкорлари ўртасида имзоланган шартнома орқали уларнинг муаллифлик ҳуқуқи, ҳимоя қилиниб, ҳуқуқ эгаларига ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилади, деб хабар бермоқда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати.